Тўрақўрғонда яна бир саломатлик маскани иш бошлади

Ушбу "Dилафрўз медикал клиник" МЧЖ тиббий диагностика ҳамда дорихона хизматларини кўрсатади. Салкам икки миллиард сўм маблағ сарфланган шифохонада пойтахтдагидек чиройли шароитлар кўзга ташланади. Бир йўла 48 кишига хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд.

Клиниканинг очилиш маросимида туман ҳокими Аҳроржон Мансуров, сектор раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Айтиб ўтилганидек, замонавий тиббиётнинг ҳеч қачон мазмунини йўқотмайдиган шиори-касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзал. Бу каби саломатлик масканлари шу мақсадга хизмат қилади.

Узумзор- энг намунали кўча бўлиши керак

Ўзининг уста боғбонлари, соҳибкорлари билан танилган Хўжанд маҳалласидаги Узумзор кўчаси меҳмонлар учун ҳам зиёратгоҳга айланиб қолди. Ўз номига муносиб равишда хонадонларнинг барида узумчилик билан шуғулланиб, даромадларини ошириб боришмоқда. Бир-бирига туташган ишкомлар ўзгача манзара касб этади.

Шу кунларда Узумзорда туманда биринчи бўлиб ички йўлларни бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.2,9 километр йўлнинг 1,2 километри битказилди. Маҳаллага ичимлик суви тармоғи тортилди, қудуқ ковланиши билан жўмраклардан тоза сув оқа бошлайди.

Туман ҳокими Аҳроржон Мансуров ушбу кўчада амалга оширилаётган ишлар, бажарилиши лозим юмушлар ҳақида маҳалла фаоллари, аҳоли билан мулоқотда бўлди. Ариқларни равонлаштириш, четларига райҳону жамбиллар экиш, айрим деворларни оқлаш, болалар спорт майдончасини ташкил қилишни тезлатиш зарур.

- Узумзор бутун туман маҳаллаларига намуна бўлиши керак,-деди туман раҳбари.

Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда мустақиллик йилларида бўлиб ўтадиган аҳолини рўйхатга олиш тартибларидан хабардормисиз?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 710-сон Қарорига мувофиқ 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари аҳолини рўйхатга олиш белгилаб ўтилган.Аҳолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Қонун ишлаб чиқилди. Ушбу Қонунда аҳолини рўйхатга олиш тартиблари белгиланган бўлиб, Жумладан;-Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишда респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари-ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадда йиғилаётганлигини, ушбу маълумотлардан ким ва қандай тарзда фойдаланишини билиш; - ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш, рўйхатга олиш варақларига киритилган шахсга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаштириш; - рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувоҳномани кўрсатишини талаб қилиш, рад этилган тақдирда эса рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб бермаслик; -рўйхатга олиш варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга. Ушбу тадбир орқали энг аввало Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари учун муҳим маълумотлар тайёрланадиб Жумладан; -Аҳолини аниқ сони -Ёшга доир маълумотларга асосан, 3-7 ёшгача бўлган болаларимизни боғчаларга жалб қилишиимиз, улар учун етарли шароитга эга бўлган, ўзларига яқин ҳудудларга боғчалар қуриш учун аниқ маълумотлар шакллантиришга -Аҳоли бандлиги маълумотларига асосан эса фуқароларимизнинг иш билнад таъминлаш учун корхоналар, кичик саноат зоналари ташкил этиш, уларга бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда меҳнат ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш, миграция кўрсаткичларини пасайтирган ҳолда ўзимизда иш ўринлари яратишга - Аҳоли саломатлигини ҳамда таълим сифатини яхшилаш мақсадида ҳудудларда шифохоналар ва олий ўқув юртлари, мактаблар қурилишига - Маҳаллаларнинг инфратузилма шароитларини яхшилаш, жойларда асфалтлаш, электрлаштириш, газ, сув ва канализация тармоқлари тортилиши ҳамда интернет тармоқларини яхшилашга -Хонадонларда яшаб келаётган оилалар сонидан келиб чиққан ҳолда уларнинг уй жойларга бўлган талабларини қондириш мақсадида, мақсадли дастурлар ишлаб чиққан ҳолда уларга қулай нархларда уй-жой билан таъминлашга -Маҳаллаларда истиқомат қилиб келаётган ёшлар, хотин-қизлар, иш билан банд аҳоли, кексалар сони ҳамда ушбу маҳалланинг паспорт маълумотлари шакллантирилади. Янги Ўзбекистоннинг бир қисми бўлинг!!!

Тўрақўрғонда техникалар ўримга шай

Мутахассисларнинг фикрича, бу йил далаларга экилган ғалла ҳар доимгидан эрта пишиб етилиши тахмин қилинмоқда. Демак, ўрим-йиғим мавсумига ҳам пухта тайёргарликни жадаллаштириш лозим.

Тўрақўрғон туманида 86 та фермер хўжаликлари томонидан 4880 гектар майдонда буғдой парваришланяпти. 38552 тонна дон ишлаб чиқариш, шундан 15333 тоннасини давлат заҳирасига сотиш режалаштирилган.

Етиштирилган донни ўз вақтида саранжомлаб олишда техникаларнинг ўрни беқиёс. Шу туфайли “Наманган агросервис” МТП Тўрақўрғон филиалида 20 та ўрим комбайнлари соз ҳолатга келтирилди.

Вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Анваржон Ҳакимов, туман ҳокими Аҳроржон Мансуров иштирокида ана шу техникаларнинг созлиги кўрикдан ўтказилди. Сўнгра, комбайн операторларига мавсумни унумли ўтказишда омад тиланиб, совғалар тақдим этилди. Уларга бир қопдан ун, ёғ, 500 минг сўмдан аванс пуллари тарқатилади.

Бу катта имконият, ундан самарали фойдаланиш керак

Тўрақўрғон туманида Президент қарорига кўра, эҳтиёжманд оилаларга 10 йил муддатга 10 сотихдан 1 гектаргача ижара асосида фойдаланиш учун 401 гектар майдон ажратиб бериш режалаштирилган, айни кунгача 292 гектари очиқ аукцион орқали фуқароларга тарқатилди. Бу майдонларга картошка, ловия, соя ва бошқа зарур озиқ-овқат экинлари экилади. Жараён эса давом этмоқда.

"Озод" маҳалласида шу мавзуга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Носиржон Каимов, туман ҳокимининг ўринбосари Ҳакимжон Раҳимов иштирок этишди.

Айтиб ўтилганидек, Юртбошимиз томонидан инсон қадри учун олиб борилаётган ислоҳотларнинг бири сифатида эҳтиёжманд оилаларнинг даромадларини ошириш учун ер майдонлари ажратилди. Ушбу ерлардан қонуний ва самарали фойдаланиш шарт. Чин кўнгилдан меҳнат қилган оила катта даромад топиб, фаровон яшашига замин яратиши мумкин.

Семинарда ҳоким ёрдамчилари ва очиқ аукционда ер олиш имконини қўлга киритган фуқаролар томонидан турли саволлар йўлланди.