Янгиликлар
Туман босқичи ғолиблари аниқланди
Апрель ойининг дастлабки кунларида старт берилган ёшлар ўртасида кичик футбол, футбол ва шахмат спорт турлари бўйича Хизматнинг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи кубоги мусобақаларининг Тўрақўрғон тумани босқичи якунига етди.
Кўчалар, маҳаллалар, секторлар ва ниҳоят туман босқичларида уч мингдан зиёд ёшлар ғолиблик учун курашдилар.
Футболда Бозорбоши ҳамда Шарқ маҳаллалари вакиллари учинчи, Бахт маҳалласи ёшлари иккинчи, Чорбоғ маҳалласи чарм тўп ишқибозлари биринчи ўринни қўлга киритган бўлсалар, кичик футболда Ибрат ва Мажнунтол маҳаллалари вакиллари учинчи, Паст Найманча маҳалласи вакиллари иккинчи, Ободон маҳалласи спортчилари биринчи ўринга даъвогарлик қилдилар.
Барча қатнашчиларга туман ҳокимининг ўринбосари Азамат Абдукаримов, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Жаҳонгир Асқаров, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Ғолибжон Ҳомидов ва таъсисчилар эсдалик совғаларини топширдилар.
Юқори ўрин соҳиблари энди вилоятда туман шарафини ҳимоя қиладилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича Тўрақўрғон туманида 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
ХИСОБОТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори қабул қилинган.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги қошида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” ташкил этилди ва Тўрақўрғон туман йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларининг 10 фоизи 176,9 млн.сўм, 1-чорак қўшимча манбаларининг 10 фоизи 119,6 млн.сўм ҳамда 2-чорак қўшимча манбаларининг 30 фоизини 944,1 млн.сўм жами 1240.6 млн.сўм маблағ жамғармага белгиланган тартибда ўтказилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5250-сонли қарори мувофиқ, туман ҳокимлиги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қўшимча 500,0 млн.сўм ажратилиб жами 1740,6 млн.сўм маблағлар шакллантирилди.
Тўрақўрғон туман фуқаролари томонидан 2021 йилда “Очиқ бюджет” ахборот порталида таклиф бериш жараёнида жами 361 та таклифлар, шундан ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ 135 та таклиф, тоза ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ 55 та таклиф, табиий газ таъминоти билан боғлиқ 27 та таклиф, интернет таъминоти билан боғлиқ 9 та таклиф, ёритиш тизими ва электр таъминоти билан боғлиқ 27 та таклиф, канализация таъминоти билан боғлиқ 2 та таклиф, халқ таълими муассасаларини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ 16 та таклиф, мактабгача таълим ташкилотларини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ 37 та таклиф, соғлиқни сақлаш муассасаларини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ 10 та таклиф, спорт мажмуаларини қуриш ва таъмирлаш билан билан боғлиқ 17 та таклиф, масжид ва қабристонларни ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ 10 та таклиф, болалар майдончалари қуриш реконструкция қилиш билан боғлиқ 1 та таклиф ҳамда 15 та бошқа турдаги таклифлар келиб тушди.
“Очиқ бюджет” ахборот порталида Тўрақўрғон туман фуқаролари томонидан берилган 361 та таклифларни соҳа кесимида сараланиб, ишчи гуруҳ ҳулосалари асосида 172 та таклифлар танлаб олинди ҳамда ушбу таклифлар “овоз бериш жараёни”га ўтказилди.
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида “Ташаббусли бюджет” жараёнида “овоз бериш босқичи”га ўтган энг кўп таклиф билдирган маҳалла фуқаролар йиғинларида “Овоз бериш ярмаркаси” ўтказилди.
"Очиқ бюджет" ахборот порталида фуқаролар томонидан келиб тушган 172 та лойиҳадан 7 таси фуқароларнинг электрон овозлари орқали ғолиб деб топилди ва қуйидагича ўринларга эга бўлишди:
1-ўрин: 24-мактабгача таълим ташкилоти гурух хонларига кондиционер ўрнатиш бўйича киритилган таклиф (суммаси 150.0 млн.сўм) – 1037 та овоз.
2-ўрин: Шавон қабристонини девор тўсиқлар билан ўраш бўйича киритилган таклиф (суммаси 170.0 млн.сўм) – 1027 та овоз.
3-ўрин: 17-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати хоналарини маркерли доска ва проекторлар билан таъминлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 50.0 млн.сўм) – 924 та овоз.
4-ўрин: Ёртепа МФЙ Гулбоғ ўрта кўчасини асфальтлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 82.0 млн.сўм) – 797 та овоз.
5-ўрин: Туркистон МФЙ Туркистон кўчасини асфальтлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 225.0 млн.сўм) – 787 та овоз.
6-ўрин: Порлоқ МФЙ худудидаги қишлоқ врачлик пунктини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 500.0 млн.сўм) – 782 та овоз.
7-ўрин: 14-мактабгача таълим ташкилотини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 600.0 млн.сўм) – 631 та овоз.
Ғолиб деб топилган таклифларга Халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани кенгашининг 2021 йил 10 сентябрдаги VI-28-29-6-85-K/21-сонли қарори ва ишчи гуруҳ манзилли рўйхати асосида жамғармадан маблағлар ажратилди.
2021 йил якунига қадар барча ғолиб таклифлар бўйича ишлар тўлиқ якунланди. Жумладан:
24-мактабгача таълим ташкилоти гурух хонлари учун жами 149.4 млн.сўмлик кондиционерлар сотиб олиниб ўрнатилди.
Шавон қабристонини девор тўсиқлар билан ўраш учун 167.3 млн.сўмга қурилиш моллари сотиб олиниб қабристон тўлиқ девор тўсиқлар билан ўралди.
17-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати хоналарини учун 48.9 млн.сўмга маркерли доска ва проекторлар сотиб олиниб фойдаланишга топширилди.
Ёртепа МФЙ Гулбоғ ўрта кўчасида 82.0 млн.сўмлик шағаллаш ва асфальтлаш ишлари амалга оширилди.
Туркистон МФЙ Туркистон кўчасида 225.0 млн.сўмлик шағаллаш ва асфальтлаш ишлари амалга оширилди.
Порлоқ МФЙ худудида жойлашган Янгиобод ОШП биносини таъмирлаш учун 499.8 млн.сўм сарфланиб Янгиобод ОШП биносида таъмирлаш ишлари якунига етказилди.
14-мактабгача таълим ташкилоти биносини таъмирлаш учун 552.9 млн.сўм сарфланиб, таъмирлаш ишлари якунига етказилди.
Ғолиб таклифлар бўйича ишлар тўлиқ якунига етказилиб, иқтисод қилинган жами 15.3 млн.сўм қолдиқ маблағлар туман ҳокимлиги қошидаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га тўлиқ тикланди.
Тўрақўрғон туманида 2021 йилда ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича МАЪЛУМОТ
Тўрақўрғон туман Январь 2022 йил
Т/Р |
Кўрсаткич номи |
Сумма (минг сўм) |
1 |
Йил бошига қолдиқ |
- |
2 |
Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ўтказилган маблағлар |
1,891,333.00 |
3 |
Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар |
1,740,633.00 |
3.1 |
Тадбирларни амалга ошираётган пудратчи ташкилотларга бажарилган ишлар учун тўланган маблағлар |
1,725,343.75 |
3.2 |
Тадбирларни молиялаштиришга ажратилган, бироқ пудратчи ташкилотларга тўлаб берилмаган қолдиқ маблағлар |
- |
4 |
Фуқаролар ташаббуси жамғармасидаги қолдиқ маблағлар |
165,989.25 |
Т/Р |
Бажарилган тадбирлар номи |
Молиялаштирилган таклифлар сони |
кўрсаткичлар |
||
ўлчов бирлиги |
миқдори |
сарфланган маблағлар |
|||
1 |
Ҳудудий ички йўллар |
2 |
умумий узунлиги |
870 (м) |
307,000.00 |
2 |
Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш |
|
сони |
|
|
3 |
Мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш |
2 |
сони |
2 |
702,322.70 |
4 |
Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш |
1 |
сони |
1 |
499,854.60 |
5 |
Бошқа ижтимоий соҳа муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш |
1 |
сони |
1 |
48,864.35 |
6 |
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш |
|
умумий узунлиги |
|
|
7 |
Кўча чироқларини ўрнатиш |
|
чироқлар сони |
|
|
8 |
Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш |
1 |
тадбирлар сони |
1 |
167,302.10 |
9 |
Бошқа тадбирлар |
|
сони |
|
|
Жами |
7 |
X |
X |
1,725,343.75 |
2021 йил давомида Тўрақўрғон туманида фуқаролар ташаббуси жамғармасидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар юзасидан
МАЪЛУМОТ
Тўрақўрғон туман Январь 2022 йил
Т/Р |
Тадбирнинг хос рақами (ID) |
Жами тўпланган овозлар сони |
шундан |
Тадбирнинг қисқача мазмуни (соҳаси) |
|
||||||
онлайн овозлар |
офлайн овозлар |
SMS орқали |
Тадбирнинг фуқаро томонидан киритилган дастлабки қиймати |
Тадбирни амалга ошириш қиймати |
Ажратилган маблағлар |
Бажарилган ишлар учун тўлаб берилган маблағлар |
Қолдиқ маблағлар |
||||
1 |
0920300138 |
1037 |
5 |
- |
1032 |
24-МТмнинг гурух хоналарига кондитционер урнатиш |
150,000.00 |
150,000.00 |
150,000.00 |
149,390.80 |
609.20 |
2 |
0920300273 |
1027 |
1 |
- |
1026 |
Шавон кабристонини девор тусиклар билан ураш |
170,000.00 |
170,000.00 |
170,000.00 |
167,302.10 |
2,697.90 |
3 |
0920300048 |
924 |
10 |
- |
914 |
17-ДИМИ учун маркерли доска ва проектор сотиб олиш |
10,000.00 |
50,000.00 |
50,000.00 |
48,864.35 |
1,135.65 |
4 |
0920300057 |
797 |
14 |
- |
783 |
Ёртепа МФЙ Гулбоғ кўчасини асфальтлаш |
50,000.00 |
82,000.00 |
82,000.00 |
82,000.00 |
- |
5 |
0920300038 |
787 |
203 |
- |
584 |
Туркистон МФЙ Туркистон кўчасини асфальтлаш |
150,000.00 |
225,000.00 |
225,000.00 |
225,000.00 |
- |
6 |
0920300015 |
782 |
43 |
- |
739 |
ҚВПни тамирлаш |
500,000.00 |
500,000.00 |
500,000.00 |
499,854.60 |
145.40 |
7 |
0920300220 |
631 |
4 |
- |
627 |
14-MTMни тамирлаш |
600,000.00 |
563,633.00 |
563,633.00 |
552,931.90 |
10,701.10 |
Жами |
1630000 |
1,740,633.00 |
1,740,633.00 |
1,725,343.75 |
15,289.25 |
Рамазон Ҳайити байрам сифатида нишонланади, масжидларда ибодатларга барча шароитлар яратилиши лозим
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Ариповнинг 2022 йил 28 апрелдаги видеоселектор йиғилишида берган топшириқларидан келиб чиқиб, Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳроржон Мансуров бошчилигидаги ишчи гуруҳи тумандаги барча масжидларда бўлишди.
Ишчи гуруҳ “Рамазон ҳайити” тадбирлари ўтказиладиган объектларда тайёргарлик ишлари тўлиқ назорат қилиниб, намозхонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳайит намози ибодат тадбирларини юқори кайфиятда ўтказиш чораларини кўриш, объектларда жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, масжид ҳудудидаги кузатув камераларини тўлиқ ишлаши белгиланган талаблар асосида жиҳозлаш, аҳоли ўртасида муборак байрам шукуҳини юксалтириш масалалари юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, тумандаги барча масжидларга олиб борадиган йўл бўйларини ободонлаштириш, масжид атрофлари, маҳаллаларда, қабристон ва зиёратгоҳларда умумхалқ ҳашарларини ўтказиш масалалари бўйича кўрсатмалар берилди.
Uch oyda 3 trln. 390,8 mlrd. so‘mlik sanoat mahsulotlari ishlab chiqarilgan
🏢 Viloyat statistika boshqarmasi bergan ma'lumotlariga ko‘ra, 2022- yilning yanvar-mart oylarida viloyat korxonalari tomonidan 3390,8 mlrd. so‘mlik sanoat mahsulotlari ishlab chiqarilgan bo‘lib, 2021-yilning yanvar-mart oylariga nisbatan sanoat ishlab chiqarishning fizik hajm indeksi 108,5 % ni tashkil etdi.
♻️ Viloyat jami sanoat mahsulotlari hajmida hududlarning ulushi, % da
🔹 Namangan shahri – 35,7🔹 Toʼraqoʼrgʼon tumani – 22,5🔹 Namangan tumani – 7,1🔹 Uchqoʼrgʼon tumani – 6,9🔹 Chust tumani – 6,0🔹 Uychi tumani – 5,3🔹 Mingbuloq tumani – 4,4🔹 Kosonsoy tumani – 3,8🔹 Norin tumani – 2,9🔹 Pop tumani – 2,6🔹 Chortoq tumani – 1,7🔹 Yangiqoʼrgʼon tumani – 1,2 %ni tashkil etdi.
2022 йилда Наманган вилоятида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида қандай ишлар амалга оширилади
❗️2022 йилда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари ва қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга оширилиши учун 317.4 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланган.
✔️Ажратилган маблағларнинг:
▪️57.2% - республика бюджетидан,▪️31,4% - маҳаллий бюджетдан,▪️3,6% - тармоқ корхоналари, ▪️7,1% - ташаббускор тадбиркорлар ва аҳоли маблағлари,▪️1,1% - бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
✔️Дастур доирасида 12 та умумтаълим мактаблари, 9 та мактабгача таълим муассасалари, 10 та тиббиёт муассасалари ҳамда 1 та маданият маркази қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.