Ҳоким ёрдамчиси билан бир кун...

Фаолиятининг дастлабки ойида иқтисодий масалалар бўйича тайинланган ҳоким ёрдамчиларининг аксарияти зиммасига юкланган вазифаларни бажаришга астойдил киришиб кетди. Улардан бири Истиқлол маҳалласида ишлаётган Хайрулло Ҳикматов.

Асли мутахассислиги бўйича қурувчи-педагог бўлган Хайруллонинг етакчилик қобилияти аввалдан намоён. Шу боис қисқа вақт ичида маҳалла аҳолиси билан тил топиша олди. 2460 нафар аҳоли истиқомат қиладиган 521 та хонадонга бирма-бир кириб чиқяпти. Худуднинг ўсиш нуқтаси боғдорчилик ва ҳунармандчилик экани, ҳар бир хонадонда томорқани қадрлаб, ундан самарали фойдаланишнинг ҳадиси олингани ҳоким ёрдамчисига далда бўлди. Маҳаллада 20 дан ортиқ тадбиркор бор. Айниқса, Президентимиз эътиборлари туфайли аҳолининг ўзини-ўзи банд қилиши учун очилган равон йўллар фуқароларни янгиликларга қўл уришга даъват этяпти. Масалан, Илҳомжон Шерматов аҳолига томорқа хизмати кўрсатиш, Давронжон Саматов темирчилик устахонасини очиш, Олимжон Комилов қурилиш материаллари савдосини йўлга қўйишга ҳаракат бошлашди. Хайрулло Ҳикматов маҳалла ёшларидан бир гуруҳини куни кеча Қўқон шаҳридаги “Технологиялар дунёси” марказига олиб борганди, у ердаги замонавий ускуналарга анчагина йигитлар қизиқиб қолишди.

Ҳоким ёрдамчиси маҳалла раиси ва нуронийлар билан ҳамиша бамаслаҳат иш олиб боряпти. Сайёра Саматова оилавий нодавлат боғча очишга қўл урди. Анваржон Саматов ҳовлисида 4 та ҳар бири бир сотихдан иссиқхона қуриб, томчилатиб суғориш усулини йўлга қўйди. Иссиқхоналарда қулупной кўчатлари гуллаб, мева тугишга ўтяпти. Мастура Жўраева хонадонида иссиқхона, чорвачилик, биогомус тайёрлашяпти. Париқахон Жўраева эса маҳаллада яшовчи ишсиз хотин-қизларга чеварчилик ҳунарини ўргатяпти, яқиндагина улардан 5 нафарига мустақил ишлаш учун фотиҳа берди...

Ҳоким ёрдамчиси бизларни шу каби кўплаб хонадонлар билан таништирар экан, маҳаллада бирорта ишсиз фуқаро қолмагунча, оилаларнинг барчаси бой бўлмагунча ҳаракатни давом эттириши, бу борада мустаҳкам режага эга эканлигини баён этди.

⚡️Тўрақўрғон туман аҳолиси диққатига!

🌨 Электр таъминотида содир бўлган узилиш туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Тўрақўрғон туманида ташкил этилган узлуксиз навбатчилик штаби ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

✅ Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат. Штаб манзили: Туман Маданият бўлими биноси

📞 Мурожаат учун телефонлар: 🏢 Тўрақўрғон тумани ТЕЗКОР КУЗ-ҚИШ Штаби;☎️ (69) 442-29-36 (69) 442-29-37 (24 соат)

Штаб раҳбари – Тўрақўрғон тумани ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш ва коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Тўраев Акмалжон;☎️ Тел: (94) 504-02-00

Штаб раҳбари ўринбосари– Тўрақўрғон тумани ҳокимлигининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш ва коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича котибият мудири Патхиддинов Абдуғани;☎️ Тел: (94) 270-11-00

Штаб котиби – Тўрақўрғон туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бош муҳандиси Мадраҳимов Хайрулло;📱 Тел: (90) 553-00-86 Тел: (90) 554-09-24🔥 "Ҳудудгаз Наманган" газ таъминоти филиали Тўрақўрғон туман бўлими бошлиғи Дадаханов Муҳриддин;📱 Тел: (93) 760-50-04; (95) 083-55-54 (бош муҳандис), Эгамбердиев Дилмурод (93) 916-22-32 (Бўлим бошлиғи)☎️ Тел: (69) 442-20-51 (диспетчер)

⚡️ Тўрақўрғон туман электр таъминоти корхонаси директори Қўзиев Шерали;📱 Тел: (99) 973-72-26, (98) 772-72-26Хамзаев Аброр (93) 945-54-79 Инжинер☎️ Тел: (69) 422-11-13 (диспетчер)

🚰 "Наманган сув таъминоти" МЧЖ туман бўлими бошлиғи Шавкат Абдуллаев; 📱 Тел: (99) 020-01-61 ☎️ Тел: (69) 442-13-89 (диспетчер)

🏫 Туман Халқ таълими бўлими мудири Бозоров Файзулло;📱 Тел: (93) 058-03-03☎️ Тел: (99) 517-02-72 (ХТБ қурилиш бўлими бошлиғи)

🏫 Туман Мактабгача таълими бўлими мудири Умарова Зайнабхон; 📱 (91) 354-82-00☎️ Тел: (94) 303-37-79 (МТМ қурилиш бўлими бошлиғи)

🚑 Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Исмоилов Дилмурод;📱 Тел: (94) 272-91-74☎️ Тел: (69) 442-35-68 (диспетчер)

🚒 Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Хужамбердиев Фозилжон;📱 Тел: (93) 401-24-80, (88) 257-30-07,☎️ Тел: (69) 442-14-54 (диспетчер); 101 (ишонч телефони)

🚧 Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Сайфиддинов Дилшодбек📱Тел (93) 401-57-56☎️ Тел (94) 553-30-50☎️ Тел (93) 373-50-20

Тўрақўрғонда иккита маҳалла янада обод бўлади

Куни кеча вилоят ҳокимлигида шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари, энг шароити оғир маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, коммунал соҳа раҳбарлари ҳамда тегишли соҳа раҳбарлари иштирокида тақдимотлар ҳимояси бўлиб, унда, жумладан, Тўрақўрғондаги Хўжанд ва Ахси маҳаллалари ҳам шундай тоифага киритилганди.

Ҳар икки маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ҳудудларидаги мавжуд муаммоларни ўрганиб чиқишди. Жумладан, Хўжандда ичимлик суви бўйича 1 та тик қудуқ қазиш, 14,2 километр тармоқ тортиш, 15,3 километр йўлларни таъмирлаш, электр энергияси бўйича 1 та трансформатор ва 110 та темир-бетон таянч ўрнатиш, 3,9 километр ҳаво тармоғи тортиш, 20-мактаб ҳамда 34-МТМ биноларини таъмирлаш ишлари амалга оширилиши зарур.

Бугун Хўжанд маҳалласида ана шу ишларнинг дебочаси сифатида вилоят ва туман электр тармоқлари корхоналари томонидан ҳаракатлар бошлаб юборилди. Ахси ва Боғибаланд кўчаларига ўрнатиш учун 26 та темир-бетон таянчлар келтирилди.

"Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти бош директори Жавлонбек Халилов ва туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова хонадонларни айланиб, ички тармоқларни ҳам тартибга солиш, хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича тавсиялар беришди.

Тўрақўрғон туманида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан

ХИСОБОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори қабул қилинган.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги қошида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” ташкил этилди ва Тўрақўрғон туман йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларининг 10 фоизи 176,9 млн.сўм, 1-чорак қўшимча манбаларининг 10 фоизи 119,6 млн.сўм ҳамда 2-чорак қўшимча манбаларининг 30 фоизини 944,1 млн.сўм жами 1240.6 млн.сўм маблағ жамғармага белгиланган тартибда ўтказилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5250-сонли қарори мувофиқ, туман ҳокимлиги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қўшимча 500,0 млн.сўм ажратилиб жами 1740,6 млн.сўм маблағлар шакллантирилди.

Тўрақўрғон туман фуқаролари томонидан 2021 йилда “Очиқ бюджет” ахборот порталида таклиф бериш жараёнида жами 361 та таклифлар, шундан ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ 135 та таклиф, тоза  ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ 55 та таклиф, табиий газ таъминоти билан боғлиқ 27 та таклиф, интернет таъминоти билан боғлиқ 9 та таклиф, ёритиш тизими ва электр таъминоти билан боғлиқ 27 та таклиф, канализация таъминоти билан боғлиқ 2 та таклиф, халқ таълими муассасаларини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ 16 та таклиф, мактабгача таълим ташкилотларини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ 37 та таклиф, соғлиқни сақлаш муассасаларини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ 10 та таклиф, спорт мажмуаларини қуриш ва таъмирлаш билан билан боғлиқ 17 та таклиф, масжид ва қабристонларни ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ 10 та таклиф, болалар майдончалари қуриш реконструкция қилиш билан боғлиқ 1 та таклиф ҳамда 15 та бошқа турдаги таклифлар келиб тушди.

“Очиқ бюджет” ахборот порталида Тўрақўрғон туман фуқаролари томонидан берилган 361 та таклифларни соҳа кесимида сараланиб, ишчи гуруҳ ҳулосалари асосида 172 та таклифлар танлаб олинди ҳамда ушбу таклифлар “овоз бериш жараёни”га ўтказилди.

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида “Ташаббусли бюджет” жараёнида “овоз бериш босқичи”га ўтган энг кўп таклиф билдирган маҳалла фуқаролар йиғинларида “Овоз бериш ярмаркаси” ўтказилди.

"Очиқ бюджет" ахборот порталида фуқаролар томонидан келиб тушган 172 та  лойиҳадан 7 таси фуқароларнинг электрон овозлари орқали ғолиб деб топилди ва қуйидагича ўринларга эга бўлишди:

1-ўрин: 24-мактабгача таълим ташкилоти гурух хонларига кондиционер ўрнатиш бўйича киритилган таклиф (суммаси 150.0 млн.сўм) – 1037 та овоз.

2-ўрин: Шавон қабристонини девор тўсиқлар билан ўраш бўйича киритилган таклиф (суммаси 170.0 млн.сўм) – 1027 та овоз.

3-ўрин: 17-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати хоналарини маркерли доска ва проекторлар билан таъминлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 50.0 млн.сўм) – 924 та овоз.

4-ўрин: Ёртепа МФЙ Гулбоғ ўрта кўчасини асфальтлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 82.0 млн.сўм) – 797 та овоз.

5-ўрин: Туркистон МФЙ Туркистон кўчасини асфальтлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 225.0 млн.сўм) – 787 та овоз.

6-ўрин: Порлоқ МФЙ худудидаги қишлоқ врачлик пунктини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 500.0 млн.сўм) – 782 та овоз.

7-ўрин: 14-мактабгача таълим ташкилотини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 600.0 млн.сўм) – 631 та овоз.

Ғолиб деб топилган таклифларга Халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани кенгашининг 2021 йил 10 сентябрдаги VI-28-29-6-85-K/21-сонли қарори ва ишчи гуруҳ манзилли рўйхати асосида жамғармадан маблағлар ажратилди.

Шу билан бирга, ғолиб таклифлар бўйича ажратилган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш юзасидан буюртмачи ташкилот ва муассасаларга тегишли кўрсатмалар берилди.

2021 йил якунига қадар барча ғолиб таклифлар бўйича ишлар тўлиқ якунланди. Жумладан:

24-мактабгача таълим ташкилоти гурух хонлари учун жами 149.4 млн.сўмлик кондиционерлар сотиб олиниб ўрнатилди.

Шавон қабристонини девор тўсиқлар билан ўраш учун 167.3 млн.сўмга қурилиш моллари сотиб олиниб қабристон тўлиқ девор тўсиқлар билан ўралди.

17-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати хоналарини учун 48.9 млн.сўмга маркерли доска ва проекторлар сотиб олиниб фойдаланишга топширилди.

Ёртепа МФЙ Гулбоғ ўрта кўчасида 82.0 млн.сўмлик шағаллаш ва асфальтлаш ишлари амалга оширилди.

Туркистон МФЙ Туркистон кўчасида 225.0 млн.сўмлик шағаллаш ва асфальтлаш ишлари амалга оширилди.

Порлоқ МФЙ худудида жойлашган Янгиобод ОШП биносини таъмирлаш учун 499.8 млн.сўм сарфланиб Янгиобод ОШП биносида таъмирлаш ишлари якунига етказилди.

14-мактабгача таълим ташкилоти биносини таъмирлаш учун 552.9 млн.сўм сарфланиб, таъмирлаш ишлари якунига етказилди.

Ғолиб таклифлар бўйича ишлар тўлиқ якунига етказилиб, иқтисод қилинган жами 15.3 млн.сўм қолдиқ маблағлар туман ҳокимлиги қошидаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га тўлиқ тикланди.

 

Туман молия бўлими.

Namangan shahridagi Prezident maktabi 11-sinf o'quvchisi, Ibroxim Karimjonov dunyoda TOP-300 talikka kiradigan ikki universitetdan acceptance letter va 88 ming dollar miqdorida grant qabul qilib oldi!

📌Ma’lumot o’rnida, AQSHda joylashgan University of Arizona dunyo bo'yicha 273-o'rindagi oliy bilim yurti hisoblanadi.

✔️Biz Prezident ta'lim muassasalarining barcha bitiruvchilariga yorqin kelajak tilaymiz va ularga kuchli ishonch bildiramiz.

🇬🇧Ibrokhim Karimjonov, a senior student of the Presidential School in Namangan, has been admitted to the University of Arizona that is ranked 273rd globally, and won a scholarship in the amount of $88,000.

✔️ We wish bright future to all graduates of Presidential educational institutions and express our strong confidence in them.

⬇️ Namangan shahridagi Prezident maktabi rasmiy telegram kanali:t.me/nampmuz