Бозорлар юрт кўрки, Тўрақўрғон марказий Деҳқон бозоричи

Туман ҳокими Аҳроржон Мансуров сектор раҳбарлари билан бугун, якшанба куни бўладиган марказий Деҳқон бозорини айланди.

Бу ерга нафақат Тўрақўрғон, балки қўшни Косонсой, Мингбулоқ, Чуст, Поп туманлари ҳамда Наманган шаҳридан ҳам сотувчи ва харидорлар келишади. Ҳақиқатданда, илик узилди маҳал бўлишига қарамай маҳсулотлар сероб, айниқса, иссиқхоналар ва плёнка остида етиштирилган озиқ-овқатларнинг савдоси чаққон. Картошка, пиёз, сабзи каби кундалик эҳтиёжга зарур сабзавотлар ҳам сероб.

Туман раҳбари бозор маъмурияти, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мутасаддиларига керакли топшириқларни берди: нарх-наво мўътадил сақланиши, тозаликка эътибор қаратилиши керак. Бўш турган расталар туриб, одамлар маҳсулотларини ерга қўйиб савдо қиляпти.

А. Мансуров сотувчилар ва харидорлар билан ҳам суҳбатда бўлди. Таклиф-мулоҳазаларни тинглади.

#Тайинлов

Феруза Солиева Тўрақўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ф. Солиева 1978 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент вилояти Давлат педагогика институтини тамомлаган, мутахассислиги бошланғич синф ўқитувчиси.

Меҳнат фаолиятини 1997 йилда тумандаги 30-умумтаълим мактабида ўқитувчиликдан бошлаган. Сўнгра 52-умумтаълим мактабида директор ўринбосари, 2021 йилдан ҳозиргача шу мактаб директори вазифаларида ишлаган.

Тўрақўрғон тумани ҳокимининг 2022 йил 26 мартдаги қарорига асосан, Феруза Абдумуталевна Солиева туман ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Наманган делегацияси биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида

Аввал хабар берганимиздек, кеча биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади.

Халқаро инвестицион тадбирнинг очилиш маросими ҳамда биринчи иш кунида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги вилоят делегацияси ҳам иштирок этди.

Жорий йилнинг 24-26 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган биринчи Тошкент халқаро инвестицион форуми доирасида вилоятимиз раҳбари бошчилигидаги делегация бир қатор хорижий давлатлар компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Австрия Республикасининг “АМЕ International” компанияси вакиллари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Ушбу йирик компания тиббиёт муассасалари ва тиббиётни рақамлаштириш бўйича эксперт компаниялардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари тиббиёт воситалари ишлаб чиқариш, соғлом турмуш тарзини ҳаётга татбиқ этиш бўйича ҳам юқори тажрибага эга эканлиги билан ажралиб туради. Учрашувда кўп томонлама манфаатли келишувлар бўйича музокаралар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасида аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олиш тартиблари.

Аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олишнинг хусусиятлари:- чақирув асосида ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ёпиқ ҳудудларда шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари Мудофаа вазирлиги ва бошқа қуролли кучларнинг ёпиқ ҳудудлари бўйича рўйхатдан ўтадилар. Ёпиқ ҳудудлардан ташқарида ўз шахсий уйида истиқомат қилиб, ҳарбий хизматни ўтаётганлар ва уларнинг оила аъзолари доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтадилар;- озодликдан маҳрум қилиш муассасаларидаги шахслар, жазони ўташ жойи бўйича рўйхатга олинади;- мактаб интернатларида таълим оладиган ва фақат дам олиш кунлари уйларига қайтадиган ўқувчилар ота ёки онасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади;- рўйхатга олиш даврида шифохона, санатория ва шу каби бошқа ижтимоий ташкилотларда 1 йилдан ортиқ муддатдан буён даволанаётганлар ушбу ташкилотлар манзили бўйича рўйхатга олинади;- доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахслар (уйсизлар) рўйхатга олувчига ажратилган ҳудуд (манзил) бўйича рўйхатга олинади. Агар рўйхатга олувчилар ўз участкасида уйсизларга дуч келса, уларни 4-шакл бўйича рўйхатдан ўтказади ва ҳар бири учун 2-шаклни ҳам тўлдиради;- Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар қошидаги Ўзбекистон Республикаси ваколатхоналари ва миссиялари ходимлари бўлган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқароларни рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз маҳалла тизими ходимлари

Ушбу кун муносабати билан Тўрақўрғон маданият марказида тадбир бўлиб ўтди.

Маҳалла тизими ходимларини табриклаган туман ҳокими Аҳроржон Мансуров эътироф этганидек, мамлакатимизда нишонланаётган ушбу байрам яшариш ва янгиланиш, меҳр-оқибат айёми – Наврўз тантаналари давом этаётган мана шундай шукуҳли кунда ўтказилаётганида ўзига хос рамзий маъно бор.

Чунки ҳар бир инсон, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ўз ҳаётини, қувончу ташвишларини маҳалладан айри ҳолда тасаввур эта олмайди.

Туманимиздаги ҳар-бир маҳалла раиси ва фаоллари мустақил Ўзбекистонимизнинг фидойиларидир. Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бу тизимга ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларини кириб бориши мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга қаратилган буюк ҳаракатлардир. “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да бу янада исботини топмоқда.

Тадбирда бир гуруҳ маҳалла тизими фидоийлари туман ҳокимлигининг Ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Маданият бўлими жамоаси бадиий дастур орқали уларга байрам кайфиятини тортиқ этишди.