Тўрақўрғоннинг энг фидоий аёлларига эҳтиром кўрсатилди

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки улар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

Бу дунёда ширин ва аҳил, бахтли ҳаёт учун пойдевор яратиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам оила қиладиган, муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётган гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз ҳақида кўплаб таърифлар келтириш мумкин. Уларнинг сафида тўрақўрғонлик турли соҳа фидоийлари бор.

Туман маданият марказида 8 март байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Туман ҳокими вазифасини бажарувчи Элёрбек Турғуновнинг самимий тилакларга йўғрилган табрикномасида юртимизда, айниқса, аёл қадри муқаддас эканлиги энг муносиб таърифларда акс этди. Туман ИИБ раҳбари Мақсаджон Хасановнинг ҳам туманимиз хотин-қизларига байрам табриклари йўлланди.

Тадбирда бир гуруҳ алоҳида ҳурматга сазовор аёл-қизлар туман ҳокимлигининг Ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Аёл мадҳи куйланган қўшиқлар рақсларга уланди.

Эртага 8 март-Халқаро хотин-қизлар куни! Байрамингиз муборак бўлсин, муҳтарама аёллар!

Ректор Президент стипендияси соҳиби хонадонини йўқлади

Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори Шарифбой Эргашев Қурилиш факультети 4-босқич талабаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси соҳиби Жалолиддин Маҳмудов хонадони меҳмони бўлди.

Жалолиддиннинг ота-онаси Исроилжон Абдураҳмонов ва Роҳила Абдураҳмоновага шундай қобилиятли ва истеъдодли фарзандни тарбиялаганлари учун миннатдорлик билдирилди. Институт ташаккурномаси ва эсдалик совғаси тақдим этилди.

Иқтидорли талабанинг эришган муваффақияти билан қутлаб, келгусида бундан ҳам юксак марраларни эгаллаши борасида самимий тилаклар билдирилди.

НамМҚИ медиа маркази

Эртаси бугундан порлоқ ёшлар

4-сектор ҳудудидаги Олчин маҳалласида жойлашган 35-мактаб бугун чинакамига байрам тусини олди. Маҳалла мутасаддилари, ҳоким ёрдамчиси Азизбек Ғуломжонов, мактаб жамоаси бирлашиб, бугунги ёшлар қандай иқтидорга эга, уларнинг орзу-ниятлари қандай эканлигини кўргазмаларда, бадиий чиқишларда намойиш этиб беришди.

Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси доирасидаги тадбир “Тўрақўрғон ёшлар фестивали” дея ном олди ва бунга муносиб равишда ташкилланди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг Ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари, таниқли ижодкор Ботиржон Эргашев, туман ҳокимининг ўринбосари Азамат Абдукаримов иштирок этишди.

Синф хоналарида бўлиб ўтган очиқ дарслар жараёни ўқувчиларнинг билим олиш, китобхонликни севиш бобида моҳир эканликларини кўрсатган бўлса, уларнинг дарсдан бўш вақтлари спорт, каштачилик, санъат, ҳунар эгаллаш билан банд эканликларининг амалий исботига айланди.

Тўрақўрғон туманида чигит экишга киришилди

Туманда жорий йилда 4269 гектар майдонда 86 та фермер хўжаликлари томонидан пахта етиштириш режалаштирилган.

Баҳор об-ҳавосининг мўътадил келгани ҳисобга олиб, туманда бугун чигит экиш бошлаб юборилди. Бободеҳқонларимиз бежизга “эрта эккан эрта йиғар”, дейишмаган.

Кўп тармоқли “Аҳмаджонов Абдуллажон” фермер хўжалиги далаларида Хитой давлатида ишлаб чиқарилган, бир пайтнинг ўзида очар олиш, чигит экиш, плёнка қадаш, ўғит солиш жараёнларини тенг бажарадиган техника ёрдамида яхши ният билан ерга уруғ қадалди.

Энди хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича хабар бериб борилади

Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси билан ҳамкорликда мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида аҳолини тезкор ва тўғри хабардор қилиш учун “Зўравонликка йўл йўқ” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида ижтимоий тармоқларда махсус саҳифалар ташкил этилган бўлиб, унда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари, вазирлик ва идоралар томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида мунтазам равишда хабарлар бериб борилмоқда.

Аёлларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш борасида қилинаётган ишлардан хабардор бўлишни хоҳласангиз, ижтимоий тармоқлардаги “Зўравонликка йўл йўқ! Нет насилию!” саҳифаларига аъзо бўлишингиз мумкин.

Лойиҳанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

телеграмда: https://t.me/zoravonlikka_yol_yoq_netnasiliyu

фейсбукда: https://www.facebook.com/netnasiliyu/

инстаграмда: http://instagram.com/zoravonlikka_yol_yoq

Facebook (https://www.facebook.com/netnasiliyu/)Зўравонликка йўл йўқ / Нет насилиюЗўравонликка йўл йўқ / Нет насилию. 595 likes · 8 talking about this · 1 was here. Non-profit organisation