Тўрақўрғонликлар зиёратчилар Ҳаж сафаридан қайтиб келдилар

Муборак Каъбатуллоҳни тавоф қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг энг катта орзуларидан. Юртимиздаги тинчлик, хотиржамлик туфайли ватандошларимизнинг ушбу истаги амалга ошмоқда. Тўрақўрғон туманидан бу йил жами 100 нафар фуқаро ана шу улуғ сафарга бориш бахтига муяссар бўлишди. Улар сафида узоқ йиллар юрт ривожи учун хизмат қилган азиз инсонлар талайгина.

Бир ой аввал кузатилган зиёратчилар бугун Ҳаж амалларини бажариб, эсон-омон юртга қайтиб келдилар. Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби ҳовлисида уларни катта мамнуният ва эҳтиром билан кутиб олинди. Айниқса, ҳожиларнинг яқинлари дийдорлашув онларини сабрсизлик билан кутганлари юз-кўзларида намоён бўлди.

Қўллар дуоларга очилди, юртимизга тинчлик, хотиржамлик, Президентимизга миннатдорчилик сўзлари айтилди.

#ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви

Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топширилди

Якунланган ўқув йилида Тўрақўрғон туманидаги мактабларни 3624 нафар ўқувчилар битирдилар. Улардан 19 нафари олтин, 14 нафари кумуш медалларга муносиб кўрилди. 315 нафар йигит-қизлар эса муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиндилар.

Туман ҳокимлигида ташкилланган навбатдаги "Ҳоким ва ёшлар" учрашувининг мазмуни ана шу тақдирловларни эгаларига топширишга бағишланди.

Туман ҳокими Шерали Қосимов муҳтарам Президентимиз раҳбарликларида ёшларнинг билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари, она юртимизнинг эртанги тақдирига даҳлдорлик ҳисси билан яшашлари учун олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга муносиб жавоб беришлари ҳақида сўз юритди ва битирувчиларга омад тилади.

Битирувчилар вакиллари ўзлари эришган ютуқлар ва келажакдаги мақсадлари билан ана шу ишончга лойиқ бўлишга сўз бердилар.

Беш ташаббус олимпиадаси: Тўрақўрғоннинг энг кучли ёш курашчилари аниқланди

Президентимиз ташаббуслари билан ҳар йилги анъанага айланган “Беш ташаббус олимпиадаси” иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг келгусида ўзи қизиққан соҳасини пухта эгаллаши, шу билан бирга жисмонан ва руҳан соғлом бўлишларига замин яратмоқда.

Бугун ана шу лойиҳа доирасида Бош прокурор соврини учун спортнинг кураш тури бўйича ҳудудий босқичларда 250 нафар тенгдошлари ичида ғолиб бўлиб, ўз вазн тоифасида туман босқичида ҳам муваффақият қозонган йигит-қизларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Шерали Қосимов, туман прокурори Аҳмадхон Юсупов ҳамда ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Хусайновлар иштирок этиб, спортчиларга диплом ҳамда совғалар топширилди.

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг бошқа турдаги спорт мусобақалари давом этмоқда.

#бугун_қабул...

Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимовнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули Куймозор маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилди.

Унда тиббий ёрдам олиш, йўлларни ободонлаштириш, моддий кўмак зарурлиги, олийгоҳдаги ўқиш шартномаси маблағини тўлаш, ишга жойлашиш, уй-жой таъмири, деҳқончилик учун ер олиш, ҳисобланган кредит пулини сўндириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ДХШ асосида хусусий мактаб очиш каби масалалардаги мурожаатлар тингланди.

Куймозор маҳалласида яшовчи бир гуруҳ аҳоли вакиллари электр таъминоти талаб даражасида бўлиши учун юқори кучланишли трансформатор зарурлиги ҳақида ёрдам сўрашди. Мурожаат туман ЭТ корхонаси раҳбарига ижобий ҳал этиш учун топширилди. Чунки жорий йилда бу борада катта ишлар амалга оширилди ва яна имкониятлар бор.

Барча масалалар ўрганиб чиқиш ва хулоса бериш учун масъулларга аниқ муддат билан йўналтирилди.

Давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилар Тўрақўрғон туманининг диққатга сазовор жойларида бўлдилар

Наманганда меҳмон бўлиб турган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимларининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари бугун Тўрақўрғон туманига келдилар. Уларни туман ҳокими Шерали Қосимов ва жамоатчилик вакиллари кутиб олишди.

Меҳмонлар дастлаб буюк аллома, олим, таржимон, ҳуқуқшунос Исҳоқхон тўра Ибрат ҳайкали пойига гуллар қўйиб, унинг руҳига ҳурмат бажо келтирдилар.

Сўнгра Қатағон қурбонлари ва Ибрат музейига саёҳат қилинди. Бу ерда Исҳоқхон Ибрат яшаб ўтган давр, унинг шахсий ҳаёти ва илм-фан, маданиятни юксалтириш йўлидаги фаолияти, қатағон йиллари, жадидчилик ҳаракатлари акс этган экспонатлар билан танишдилар. 1-умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан шеърий композиция ҳам намойиш этилди.

Давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилар, шунингдек, Ахсикент археология паркида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар.