Долзарб 90 кун: ўқувчиларнинг бўш вақти зое кетмайди

Тўрақўрғон туманидаги умумтаълим мактабларининг 38242 нафар 1-10 синф ўқувчилари ёзги таътилни мазмунли ўтказиш учун “Долзарб 90 кун” тадбирларига жалб этилган. Ҳар куни қайси муассасага борманг, болаларнинг ўзларига ёққан машғулот турига қатнашиб, завқланаётганига гувоҳ бўласиз.

Соҳилобод маҳалласида жойлашган 23-сонли умумтаълим мактабида 832 нафар ўқувчилар таълим олади. Уларнинг 793 нафари ёзги тадбирларда банд, битирувчилар эса олийгоҳларга кириш учун тайёрланишяпти.

Турли спорт ўйинлари, рассомчилик, китобхонлик, фан тўгараклари, бадиий дастурлар йўналишида ўқувчиларга барча шароитлар яратилган. Хоналар салқин, тоза ичимлик суви билан таъминланган.

Устозларнинг айтишича, бу тадбирлар ўқувчиларнинг билим ва тафаккурларини оширишда катта ўрин тутмоқда.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

ОГОҲЛИККА ЧОРЛОВ!

Бугун ижтимоий тармоқларда кадастр муҳандиси маҳаллий фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонига эгалик гувоҳномасини расмийлаштириб, уй-жой қуриш учун рухсат олиб бериш эвазига пул талаб қилгани ва тезкор тадбирда қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

🌟Кадастр агентлиги бундай ҳолат юз бермаслиги учун юртдошларимизга бир неча маротаба огоҳлантирувчи мурожаат билан чиққан! (https://t.me/uz_kadastr/6906)

Бугун яна бир бор барча юртдошларимизни огоҳликка чақирамиз.

Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп аммо, вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган «уддабуронлар» ҳам йўқ эмас.

Сизларни бундай нопок кимсаларнинг ҳар қандай сўзлари ва ваъдаларига ишонмасликка чақирамиз!

Биринчидан, маҳаллалар аниқ тасдиқланган режа асосида хатловдан ўтказилади. Бири қолиб иккинчисига ўтилмайди, яъни халқ тили билан айтганда “тезлаштириб беришнинг имкони йўқ!”.

Иккинчидан, хатловдан кейин «E’TIROF» (https://etirof.kadastr.uz/) дастурига киритилган ҳар бир ҳолат бўйича 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар хулосаларини беради ҳамда космик суратлар ёрдамида таҳлил қилинади. Халқ тили билан айтганда “иложини қилиб ўтказиб бўлмайди!”.

Учинчидан, хатлов жараёнида қонун билан аниқ белгилаб берилган 8 та тоифага кирувчи ҳолатлар ўрганилади. Ҳозирда эгаллаб олиб, қурилиш қилиб қонунийлаштириб олишни режа қилаётганлар жавобгарликка тортилади ва бу ишлар ҳам ахборот тизимлари орқали назорат қилинади. Халқ тили билан айтганда “таниш-билиш ўтмайди!”.

‼️Ҳурматли юртдошлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам фирибгарлик, таъмагирлик ёки коррупсия ҳолатларига дуч келсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг.

#Kadastr_agentligi #Murojaat

Сайёр қабуллар халқ билан мулоқотнинг энг мақбул усули

Бугун Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимовнинг Қатағон маҳалласи биносида ўтказилган жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги қабули ана шу фикрга асос бўлди. Кун давомида 30 дан ортиқ фуқаролар ўзларининг муаммолари ва таклифлари билан келдилар.

Қабул давомида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит ажратиш, тиббий ёрдам олиш, электр таъминотини яхшилаш, хонадон таъмирлаш, субсидияга уй-жой олиш, олийгоҳдаги ўқишга контракт пулини тўлаб бериш, йўлларни асфальтлаш, кадастр ҳужжатини расмийлаштириш, хусусий мактаб очиш, ўзини банд қилиш учун тикув машинаси ва печ ажратилиши каби масалаларда мурожаатлар қабул қилинди. Уларнинг ҳар бири бўйича масъулларга топшириқ берилди, қатъий назоратга олинди.

Нуронийлар юртимизда, хусусан, туманимизда халқнинг турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилган ишларни эътироф қилиб, дуода бўлдилар. Обод маҳаллалар янада кўпайиши хусусида таклифларни айтиб ўтдилар.

Тўрақўрғон туманида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Ёшлар – ҳар бир юрт ва миллатнинг бойлиги, буюк салоҳияти ҳамда куч-қудрати манбаидир. Шу боис ҳам мамлакатимизда ёшларга ғамхўрлик қилиш, улар келажакда комил инсон бўлиб вояга етиши ва юрт тараққиёти йўлида ўз имконияти ва салоҳиятини ишга солиши учун барча шароитлар яратиб берилмоқда.

30 июнда мамлакатимиз бўйлаб Ёшлар куни нишонланади. Шу муносабати билан тумандаги Спорт мактабининг ўйингоҳида байрамолди тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Бозоров иштирок этди.

Ёшларни туман ҳокими Шерали Қосимов, вилоят Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Бахтиёр Мирзатовлар табриклаб, уларнинг барча соҳаларда эришаётган ютуқларини эътироф этишди. Алоҳида ўрнак кўрсатган йигит-қизлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари Ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Маънавий-маърифий тадбирда вилоят ва тумандан етишиб чиққан санъаткорлар, ёшларнинг севимли эстрада хонандаси Жалолдин Аҳмадалиевнинг куй-қўшиқлари, спортчилар ва ҳарбий қисм аскарларининг кўргазмали чиқишлари алоҳида файз бағишлади.

Тадбир мушакбозлик билан якунланди ва иштирокчилар кенг таассуротлар билан қайтдилар.

#инсон_қадри

Аҳоли мурожаати ижобий ҳал бўлди: оилавий поликлиника филиали фаолият бошлади

Тўрақўрғон туманининг энг олис ҳудудларидан ҳисобланган Ўзбекистон ва Катта Қурама маҳаллаларида 6203 нафар аҳоли истиқомат қилади. Улар тиббий хизмат учун 6 километр узоқликда жойлашган 30-оилавий поликлиникага қатнашар, зарурий ҳолларда бу анчагина қийинчилик туғдирарди.

Унинг филиалини очиш учун аҳоли томонидан сайёр қабулларда таклифлар билдирилгач, амалга ошириш чоралари изланди. Икки маҳалладан саховатпеша ҳомийлар ташаббус кўрсатиб, бўш турган бино мукаммал таъмирланди. Туман ҳокимлиги, тиббиёт бирлашмаси кўмаги билан керакли жиҳозлар ажратилди.

Бугун ана шу тиббиёт муассасасининг очилиш маросими ўтказилди. Унда туман ҳокими Шерали Қосимов, нуронийлар, жамоатчилик ҳозир бўлишди.

Филиалда оилавий шифокор, доя-патронаж, амалиётчи ҳамширалар хизмат кўрсатади ва муолажалар олиб борилади.

Маросимдан сўнг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари учун эҳсон дастурхони ёзилди.