Янгиликлар
#тайинлов
Тўрақўрғон тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғига янги ўринбосар тайинланди
Ушбу вазифада иш бошлаган Ҳошимов Ойбек Бахромжонович 1990 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2015 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини технологик машина ва жиҳозлаш мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2015 йилда хусусий тадбиркорликдан бошлаб туман ҳокимлигининг котиб - иш юритувчиси, Наманган вилояти ўсимликлар карантини давлат инспекцияси кадрлар бўйича мутахассиси, Наманган тумани ҳокимлигининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича бош мутахассиси каби вазифаларда меҳнат қилган.
Янги тайинловга қадар Тўрақўрғон тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси лавозимида ишлаган.
Мазкур тайинлов вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғига асосан амалга оширилди.
"Халқ қабулхонаси" биносида фуқаролар мурожаати тингланди
Президент топшириқларига кўра, эндиликда раҳбарлар "Халқ қабулхоналари" биносида ҳам сайёр қабулларни ўтказиб келишмоқда.
Бугун туман ҳокими Шерали Қосимов, туман прокурори Аҳмадхон Юсупов, ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Хусайновлар 20 дан ортиқ фуқароларнинг болалар нафақаси олиш, табиий газ улаш, уй-жой қуриш, ижтимоий ёрдам, тиббий ёрдам, хонадонни кадастр ҳужжатини тайёрлаш, тадбиркорлик учун ер майдони ажратилиши, алимент ундириш масалаларидаги мурожаатларни тингладилар.
Масалалар мазмунан масъуллар билан тезкор кўриб чиқилди. Ҳал этиш чоралари кўрилди ва назоратга олинди.
Сирдарё соҳилларида яна янги лойиҳалар амалга оширилади
Ушбу азим дарёнинг 24 километри Тўрақўрғон тумани ҳудудидан ўтган бўлиб, 223 гектар ер майдони қирғоқ ҳимоя минтақа зонасида жойлашган.
Ахсикент археология паркида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиши муносабати билан туризмни ривожлантириш мақсадида бу ерда янги лойиҳалар тадбиқ этилиши кўзда тутилган.
Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовга тадбиркорлар томонидан экотуристик дам олиш масканлари бунёд этиш ва балиқчиликни йўлга қўйиш бўйича бешта янги лойиҳалар тақдимот қилинди.
Лойиҳалар ҳар бирининг қиймати 10-15 миллиард сўмни ташкил этиб, кўплаб янги иш ўринлари яратилади, туристик оқимнинг кўпайишига ижобий таъсир ўтказади.
Вилоят ҳокими масъуллар ҳамда тадбиркорларга тезроқ амалий ишга киришиш бўйича тавсиялар берди.
🔥Besh tashabbus olimpiadasi — Gimnastrada bo‘yicha viloyat bosqichi yakunlandi!
Bugun To‘raqo‘rg‘on tumani sport maktabida "Besh tashabbus olimpiadasi" doirasida o‘tkazilgan gimnastrada sport turi bo‘yicha viloyat bosqichi tantanali tarzda yakuniga yetdi.
Yakuniy natijalarga ko'ra:
🥇1-o‘rin — To‘raqo‘rg‘on tumani, Ozod MFY🥈2-o‘rin — Kosonsoy tumani, Gulbog‘ MFY🥉3-o‘rin — Chust tumani, Xo‘jaobod MFY
G'o'lib va sovrindorlar tashkilotchilar tomonidan diplom va esdaik sovg'alari topshirildi.
Миграциядан қайтган ёшлар билан юзма-юз, хорижда ишлаётганлар билан масофавий мулоқот ўтказилди
Инсон учун туғилиб-ўсган юртидан қадрлироқ маскан йўқ. Лекин, ҳаёт давом этар экан, тирикчилик ташвиши бошқа жойлардан ҳам ризқ топишга ундайди.
Бугун Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов чет мамлакатларда ишлаётган бир гуруҳ ёшлар билан онлайн учрашув ўтказди. Улардан меҳнат ва яшаш шароитлари, ойлик маошлари ҳақида маълумот олинди, муаммолари тингланди. Эҳтиёжига яраша маблағ топаётганларга ҳушёрликда яшаш, кам даромадга эга бўлаётганларга туманимиздаги саноат корхоналаридаги 500 дан ортиқ бўш иш жойлари таклиф этилди.
Учрашувда миграциядан қайтган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан ҳам суҳбатлашилиб, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш борасидаги масалалари эътиборга олинди. Етакчиларга муҳим вазифалар белгилаб берилди.











