Тўрақўрғонлик гимнастикачилар 1-ўрин соҳибалари

Андижон шаҳрида спортнинг бадиий гимнастика туридан "Золотая долина" халқаро турнири ўтказилмоқда.

Мусобақада Ўзбекистон 🇺🇿, Россия, Дубай, Қозоғистон, Тожикистон давлатларидан вакиллар иштирок этишди.

Ушбу нуфузли тадбирда ҳозирча Тўрақўрғон спорт мактаби қизлари энг юқори натижа кўрсатиб, фахрли 1-ўринни эгаллаб туришибди.

Ғалаба муборак, спортимизнинг ёш маликалари!

Қўшиқ ва аския кечаси дилларга завқ улашди

Кеча оқшом Тўрақўрғон маданият марказининг ёзги Амфитеатрида бир ажиб маданий тадбир ташкил этилди. Унда туманимизнинг икки истеъдодли ёш санъаткорлари Адҳамжон Сотволдиев ҳамда Муҳаммаджон Маърупов саҳнада беллашдилар.

Яхши қўшиқ дилга ором бағишлайди, ҳаётдан завқ олиб яшаш туйғуларини мустаҳкамлайди. Икки хонанданинг меҳр, оқибат, ота-онани улуғлаш, муҳаббат ва инсонийлик қадри мавзуларидаги қўшиқларини томошабинлар эътибор билан тингладилар.

Тадбирда таниқли сўз устаси Абдураҳмон Сиддиқов аскиялар айтиб, даврага файз бағишлади.

Туман ҳокимининг ўринбосарлари Икромжон Парпиев, Ҳаётхон Маҳмудова, Нуронийлар кенгаши раиси Одилхон Хўжаевлар саҳнага чиқиб, бу келажаги порлоқ санъаткорларга ижодий ютуқлар тиладилар.

Тўрақўрғон маданият марказида “Ўзбекистоннинг кучли ижтимоий сиёсатида аҳолини қўллаб – қувватлаш” мавзусида “Омбудсман мактаби” йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу лойиҳа мақсади - аҳолини мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги туб ўзгаришлардан хабардорлигини оширишдан иборат.

Йиғилишни туман ҳокими Шерали Қосимов мамлакатимизда фуқаролар ҳуқуқ эркинликларини таъминлаш бўйича ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳамда натижалар ҳақидаги мулоҳазалари билан бошлаб берди. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) ўринбосари Бекзод Нариманов фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиблари, тегишли ваколатларни баён этди.

Тадбир давомида “Ижтимоий ҳимоя” миллий агентлиги, Пенсия жамғармаси ҳамда Давлат кадастрлар палатасининг вилоят бошқармалари масъул вакиллари ўз йўналишларида зарур маълумотлар тақдим этишди.

Йиғилиш сўнгида фуқаролар учун сайёр қабул ҳам ўтказилди. Шунингдек, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан меҳнат ярмаркаси ташкилланди.

"Рунамтекс"да мигрант ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилди

Ҳар ҳафтада ташкиллаб борилаётган ёшлар билан мулоқот тадбирлари  учун бу гал мазкур саноат корхонаси танлангани бежиз эмас. 700 дан ортиқ иш ўрни яратилган ва маҳсулотлари юз фоиз экспорт қилинаётган корхонада асосан ёшлар меҳнат қилади, уларга муносиб иш шароитлари яратилган.

Мигрант ёшлар билан онлайн мулоқот давомида туман ҳокими Шерали Қосимов уларнинг топаётган даромадлари, шароитлар ҳақида фикрлашди, оилалари билан доимий алоқада бўлишлари ҳақида  тушунтирилди.

Уларга ўзимиздаги бўш ўринлар, тадбиркорлик имкониятлари ҳақида маълумот берилди ва доимо огоҳ яшаш йўл-йўриқлари айтилди. Кам даромад топаётган ёшларга юртимизга қайтиб, "Рунамтекс" каби замонавий, юқори маошли жойларда ишлаш таклифлари берилди.

Тўрақўрғондаги яна бир саноат корхонаси истиқбол йўлида

Ўтган 2024 йилда ташкил топган ва шу йилнинг ўзидаёқ 4,5 миллиард сўмлик қуритилган олҳўри мевасини Хитой давлатига экспорт қилишга улгурган "Prunes dreid fruits"  корхонасида янги лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.

Туман ҳокими Шерали Қосимов мазкур корхонада бўлиб, тадбиркорлар билан бугун Президент раҳбарлигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини кўпайтиришда янги заҳира ва имкониятларни ишга солиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар юзасидан фикрлашилди.

Корхонада янги имкониятлар бўйича режалар кўп. Жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзлари етиштириш, йиғиш ва қайта ишлашмоқчи. Бундан ташқари, аҳоли томорқаларидан маҳсулот олиб, музлаткич омборга жойлаш ва қуритиб, зираворлар тайёрлаб, йиллик экспорт ҳажмини йилига 2 миллион долларга етказишади.

Ушбу лойиҳа асосидаги масалалар кенгашиб олинди.