Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ахсикент археология паркида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Ахсикент бугун улкан қурилиш майдонига айланган. Бунёдкорлик ишлари илк босқичи якунида мудофаа девори ва рамзий дарвоза, 4 та очиқ осмон ва экспонатлар музейи ишга тушади.

2025 йилнинг етти ойи ҳолатига Ахсикентга дунёнинг 46 та мамлакатидан 21 минг сайёҳ ташриф буюрди. Демак, бу тарихий объектдаги катта ўзгаришлар туризмда туб бурилиш ясамоқда. Археопарк билан ҳамоҳанг равишда Сирдарё бўйида ташкил этилаётган туристик инфратузилма хорижий ва маҳаллий меҳмонлар учун янги қизиқарли локация бўлади.

Вилоят раҳбари музейларни тезроқ битказиш ва археологик ишларни якунлаб, объектларни сайёҳлар ихтиёрига тайёрлаш бўйича кўрсатма берди.

#бугун_қабул...

Президент топшириғига кўра, шаҳар-туманлар ҳокимлари сайёр қабулларини асосан “Халқ қабулхоналари”да ўтказишмоқда. Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов бугун фуқароларнинг мурожаатларини шу манзилда тинглади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган шахсларнинг мурожаатлари ва соғлиқ билан боғлиқ муаммолар алоҳида назоратга олинди.

Қабул давомида маҳалланинг ички кўчаларини “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида асфальтлаштириш, тадбиркорлик учун ер майдони ажратиш, хонадон таъмири, ер ижара шартномасини расмийлаштириш, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, хусусий боғча очиш, субсидияга уй-жой, тикув машинаси олиш каби 50 дан ортиқ сўровлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг аксариятини шу ернинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилиб, тегишлилиги бўйича даҳлдор ташкилотлар масъулларига йўналтирилди.

Мактабнинг биринчи навбатидаги бинода қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етмоқда

Калвак маҳалласида жойлашган 26-умумтаълим мактаби 2009 йилда жорий таъмирдан чиқарилган ва ҳамон эскича усулдаги кўринишда бўлиб, ўқув хоналарида ҳам шароитлар етарли эмасди.

Бу йил Инвестиция дастурига асосан давлат бюджетидан 10 миллиард 414 миллион сўм ажратилди ва бу маблағ нафақат мукаммал таъмирга, балки уч қаватли 300 ўринли қўшимча бино қуришга ҳам етиши мўлжалланди. Шунингдек, қишки иситиш тизимлари ҳам бутунлай янгиланади.

Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов "Ҳамкор қурилиш Чортоқ" МЧЖ томонидан олиб борилаётган ишлар кўламини назорат қилди. Янги ўқув йилига синф хоналари тайёр ҳолга келади, қўшимча бинода эса хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда қурилиш давом этиб, йил охиригача якунланади.

Шу тариқа педагогик жамоа ҳамда ўқувчилар истиқлол байрамини қўшалоқ қувонч билан қарши оладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги 1-сонли Қарорида маҳаллаларни хавфсиз ҳудудга айлантириш, содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш чораларини кўриш алоҳида белгилаб ўтилган.

Тўрақўрғон тумани марказида жойлашган "Тошкент" ҳамда Исвахон маҳаллалари ҳозирда "қизил" тоифага олинган. Йил якунига қадар бу маҳаллаларни "яшил" тоифага ўтказиш учун ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Бугун ушбу ҳудудларда навбатдаги кенг қамровли тозалаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шу муносабати билан ташкилланган йўриқномада туман ҳокими Шерали Қосимов, ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Хусайнов иштирок этишди.

Кун давомида ички ишлар, Миллий гвардия, ФВБ, коммунал хизмат ва бошқа даҳлдор ташкилотлар томонидан аҳоли хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш бўйича тарғибот ҳамда ўрганишлар олиб борилади.

Куннинг хушхабари: Наманган вилояти ҳокимлиги Рақамли трансформация рейтингида 2025 йил 1-ярим йиллик якунларига кўра 1- ўринни қўлга киритди.

Вилоят ҳокимликларини рақамли трасформация баҳолаш рейтинг натижасига кўра, Наманган вилояти ҳокимлиги 83,54 фоиз натижани қайд этиб, 1-ўринни қўлга киритди.

Рейтингда республиканинг умумий ҳисобда 91 та ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур рейтинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 15 июндаги 373-сон қарори билан амалга ошириб келинмоқда.

Ташкилотларда рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш очиқлик ва электрон иштирок, электрон хизматлар, ахборот хавфсизлиги ҳамда фаолиятнинг рақамлашганлиги индекслари асосида амалга оширилади.